Мадриднинг «Реал» клуби Лондоннинг «Челси» жамоаси яримҳимоячиси Эден Азарни қўлга киритиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Бельгиянинг Sport Foot Magazine нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Қироллик клуби» вакиллари футболчи билан алоқага чиқишган. Азарнинг трансфери футбол тарихидаги янги рекорд сумма бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, испан клуби президенти Флорентино Перес ўзининг навбатдаги сайловолди кампанияси арафасида яна бир катта трансферни амалга оширмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳар тўрт йилда бир марта бўлиб ўтадиган Мадрид клуби президентлиги учун сайловлардан олдин Перес худди шундай трансферларни амалга оширишга одатланган. Сўнгги 2013 йилда бўлиб ўтган сайловлардан олдин Перес «Реал»га 100 млн. евро эвазига Гарет Бэйлни олиб келганди. 2009 йилги сайлов пайтида эса жамоага Криштиану Роналду, Кака, Хаби Алонсо ва Карима Бензема таклиф этилганди.

Азарнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.