1, 8 ва 9 май кунлари Москвада оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда спиртли ичимликлар сотуви тақиқланади, пиво ҳамда шиша бутилкалардаги салқин ичимликлар ҳам шулар жумласидандир. Бу ҳақида Москва мэрияси сайтида хабар берилди

Тақиқлов шунингдек оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлар яқинидаги дўконларга ҳам тааллуқли. 

"Спиртли ичимликлар савдосини чеклаш чораларининг кўрилиши кўнгилсизликлар, шунингдек ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун зарур", - дея изоҳ беради Москва шаҳрининг Минтақавий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш департаменти раҳбари Владимир Черников. 

Москва шаҳрида йирик байрам тадбирлари вақтида спиртли ичимликлар сотувини тақиқлаш анъанага айланди. Хусусан, жорий йилнинг 23 февраль куни ҳамда янги йил байрам тантаналари давомида ҳам худди шундай тақиқлов киритилган.