Давлат тўнтаришига уриниш бўйича гумонланувчиларни таъқиб этиш Туркия ҳукумати ҳуқуқидир, бироқ у қонун доирасида амалга ошиши керак. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг пайшанба куни маълум қилди.

"Туркия ўзини ҳимоя қилиш ва муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уриниш ортида турганларни қонун доирасида таъқиб этиш ҳуқуқига эга", - дея айтиб ўтган у Европа иттифоқининг 28 аъзо давлати мудофаа вазирларининг Валлеттадаги норасмий учрашувида.

Шу билан бирга, НАТО бош котибининг таъкидлашича, турк ҳукумати томонидан ўтказилаётган суриштирув қонун доирасида бўлиши лозим.

Туркия ҳукумати мухолифат вакили Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорлик бўйича олиб борилаётган суриштирув жараёнида яна 9,1 минг полиция ходимини хизматдан четлатди. Анқара Гуленни давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда айбламоқда, дея хабар берди куни кеча CNN Turk телеканали.

Кеча эса мамлакатнинг 72 вилоятида ўтказилган кенг кўламли амалиёт вақтида Гуленнинг мингга яқин тарафдорлари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Амалиётда ҳаммаси бўлиб 8,5 минг полициячи иштирок этган. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан сўнг тахминан 32 минг киши ҳибсга олинди, 100 мингга яқин давлат хизматчиси ишдан бўшатилди ёки ундан четлатилди.