Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги ҳарбийлар лагерига жангарилар ҳужум қилди. Икки нафар жангари йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда NDTV телеканали.

Ҳодиса Панзғом аҳоли пункти яқинидаги Купвара округида содир бўлган. Телеканалга кўра, жанговар тўқнашув ва отишмалар давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жамму ва Кашмир штатида айирмачилар фаол ҳаракат қилади. Улар мустақиллик ёки Покистонга қўшилиш тарафдорларидир. Уларни маҳаллий аҳолининг бир қисми қўллаб-қувватлайди ҳамда тез-тез тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга олиб келувчи норозилик намойишлари ўтказиб туради. 

Бундан ташқари, апрель ойи бошларидан Кашмирдаги вазият яна таранглаша бошлади.