27 апрель куни Ҳалаб шаҳрида Сурия футбол премьер-лигаси доирасидаги учрашув ўтказилади. ТАСС агентлиги хабарига кўра, Ҳалабнинг «Ал-Иттиҳод» ва Дамашқнинг «Ал-Жайиш» жамоалари учрашади.

Учрашув ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш учун россиялик ҳарбийлар батальони жалб этилади.

«Ҳали ҳам ҳудудда вазият бутунлай тинчигани йўқ. Стадионга кирувчилардан петардалар олиб қўйилади, портловчи моддалар олиб кирилмаслиги таъминланади», — деган ҳарбий полиция бўлими командири Асламбек Берсанов.

Ушбу учрашувга йўллар нотинчлиги учун Дамашқдан мухлислар ташриф буюришмаган.

Ўтган ойда озод этилган Ҳалабда 25 апрель куни ижтимоий объектлар фаолияти тикланганди.