Покистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Нафис Закарния Ҳиндистонни Покистон ҳудудида террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлашда айблади. Бу ҳақда Dawn нашри мухбири маълум қилди. 

Закарния 27 апрелдаги матбуот-анжуманда бундан Ҳиндистон фойдасига жосуслик қилган Кулбхушан Ядава ва Эҳсонуллоҳ Эҳсоннинг берган кўрсатмалари дарак бераётганини айтган.  

Ўтган ҳафтада Покистон ҳарбийларига таслим бўлган, "Таҳрик-и-Толибон Покистон" террорчилик ҳаракати ва "Жамоат-ул-Аҳрор" гуруҳининг собиқ аъзоси Эҳсоннинг таъкидлашича, иккала ташкилот ўз ҳаракатларини ҳинд ва афғон махсус хизматлари билан мувофиқлаштирган. Бу махсус хизматлар уларга Афғонистонда эркин ҳаракатланишни таъминлашган, Покистонга киришни эса ҳинд разведкаси Research and Analysis Wing раҳбарлигида амалга оширишган. 

Закарниянинг айтишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг апрель бошида Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги жангарилар базаларига ташлаган бомбасининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида 13 ҳинднинг борлиги "Толибон" Ҳиндистон томондан қўллаб-қувватланишига исбот ҳисобланади.