Франциянинг «ПСЖ» жамоаси Франция кубоги ярим финалида «Монако»ни тор-мор этди. Парижнинг «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.

Ўйиннинг илк ярим соати якунланаётган вақтда Морган Де Санктис Анхел Ди Мариянинг дарвоза томон йўллаган тўпини қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди. Тўп эса жарима майдонига етиб келган Эдинсон Каванига келиб тушди. У ҳимоячи билан курашда устунлик қилди ва тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 31-дақиқада Ди Мария Каванига яна бир ажойиб голли узатма қилди, у бундай имкониятни қўлдан чиқармади. 

50-дақиқада парижликлар «Монако» дарвозаси томон тепган тўпини қайтаришда меҳмонлар вакили Сафван Мбае эҳтиётсизлик қилиб тўпни қорни билан ўз дарвозасига киритди. Орадан икки дақиқа ўтгач, Ди Мария дарвозанинг узоқ бурчаги томон зарба берди, бу ерда Блед Матюиди бўш дарвозани ишғол қилиш билан ҳужумни якунлади. Ўйин ниҳоясида Маркиньос бешинчи голни киритди. 

Шундай қилиб, Унаи Эмери шогирдлари Франция кубогида «Анже» билан куч синашади.