Биласизми, Роғун гидроэлектрстанциясини барпо қилиш қанчага тушади, деб савол билан мурожаат қилмоқда «ASIA-Plus» медиа гуруҳи. Ахир, фақатгина ГЭС қурилмайди, балки ўша атрофдаги катта миқдордаги фуқароларни ҳам тўлиқ кўчиришга тўғри келади. Кўприклар, йўллар ва бошқа инфратузилмалар қурилиши ҳам керак. Келинг, хомчўт қилиб кўрамиз…

Умуман, Роғун ГЭСнинг лойиҳа қиймати 2013 йил бошидаги ҳисоб-китобларга кўра 5 млрд АҚШ доллари. Бунда ички электр узатиш тармоқларини кучайтириш ва уларга улаш харажатлари, тармоқлараро ва давлатлараро электр узатиш тармоқларини барпо қилиш учун кетадиган сарф-харажатлар ҳисобга олинмаганини қайд этиш лозим. 

Умуман, босқичма-босқич 77та қишлоқ аҳолиси бутунлай кўчирилади. Уларда истиқомат қилувчи аҳоли сони 42 600 нафардан ортиқдир. Зарурий инфратузилмалар ва аҳолини кўчириш ишларига қўшимча 588 миллион АҚШ доллари талаб этилади. 

Қуйида Роғун ГЭСи қурилиши муносабати билан амалга ошириладиган ишлар жадвали келтирилган.