Россия Федерациялар Кенгашининг ахборот сиёсати бўйича комиссияси раиси Алексей Пушков "Твиттер"даги саҳифасида, АҚШ ва Собиқ иттифоқ ўртасида совуқ уруш якунланганидан бери бу қарама-қаршиликнинг асосий таҳдиди – ядро уруши – яна пайдо бўлганини ёзди. Бу таҳдидни Америка ҳукумати ўз сиёсати сабаб қайтарди, дея таъкидлаб ўтган сенатор.

-  Совуқ уруш якунланишининг асосий натижаси деб - ядро уруши таҳдиди йўқолиши айтилганди. Бироқ ҳаммаси яна қайтди: АҚШ ўз сиёсати билан бу таҳдидни қайтарди, - дея қайд этган Пушков.

Аввалроқ, Россия қуролли кучлари бош тезкор штаби бошлиғи ўринбосари генерал-лейтенант Виктор Познихир Америка ракеталарга қарши мудофаа тизими базаларининг Европада ва АҚШ ҲДК кемаларининг Россия чегараларига яқин бўлган денгиз ва океанларда жойлаштирилиши Россияга кутилмаган ракета-ядро зарбаси бериш имкониятига кучли яширин зарба компоненти яратишини маълум қилганди.