Россия жамоатчилигида навбатдаги можаро авж олмоқда. «Левада-центр» тадқиқот олиб борди, бироқ унинг натижаларига кўра, фуқароларнинг бош вазир Дмитрий Медведевга нисбатан муносабати ёмонлашган. Хусусан, март ойида Медведевнинг ҳукумат раҳбари лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолаганлар сони февраль билан таққослаганда 10 фоизга тушиб кетгани маълум бўлди.

Сўнгги воқеалардан келиб чиқиладиган бўлса, бунда ҳеч қандай сенсация йўқ. Бундан ташқари, рейтинг албатта тушиб кетган, бироқ жуда ҳам паст даражага эмас. Бироқ катта эътибор ижтимоий тадқиқотчиларнинг иши натижаси эмас, балки ундан кейинги воқеалар сабаб келиб чиқди. Медведев матбуот котиби  Наталья Тимакованинг маълум қилишича, шеф «сиёсий буюртма бўлган бундай сўровлар натижаларига катта эътибор қаратмайди». Таҳлилчилар эса бундан дарғазаб бўлишди ҳамда узр сўралишини талаб қилишган, бироқ бош вазир томони бундан бош тортди – натижада можаро келиб чиқди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, «Левада-центр» яқинда хорижий агентлар сафида эътироф этилди. Норасмий маълумотларга кўра, у қандайдир даражада либерал ва ҳукуматга танқидий руҳда ёндашади, экспертларнинг ўзи эса буни рад этишмоқда.

Хуллас, тепадагилар «Левада» келтирган рақамлардан норози. Тасодифми ёки йўқ, буниси номаълум, аммо ўша куннинг ўзидаёқ бошқа бир сўров – давлат жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази натижалари эълон қилинди. Унга кўра, россияликларнинг 85 фоизи барча муаммо ва инқирозларга қарамай бахтиёр экан. Бу 1990 йилдан бери энг максимал кўрсаткичдир. Фуқаролар хурсанд: мамлакат ЯИМ ўсмоқда, миллий валюта мустаҳкамланмоқда. Шу билан бирга, социологлар иши аслида қандай бўлиши кераклиги кўрсатиб қўйилгандек тасаввур уйғонади. Мана улар – тўғри рақамлар: халқ барча муаммоларга қарамай бахтиёр. Аниқки, бу тушиб кетган рейтинглардан кўра анча ёқимлироқ эшитилади. Аммо бундан кейин ижтимоий тадқиқотчиларга нисбатан қандайдир хулосалар ҳам чиқарилиши мумкин – нимани ва қачон тўғри тадқиқ этиш ва қайси маълумотлардан фойдаланиш.

Аслида, улар айбдор эмас – шунчаки фуқароларни сўровдан ўтказишади. Буюртма қилишнинг ўлчовлари қани? Россия бош вазири афтидан ҳимоя усулини танламади. Реакция ҳам жуда ҳиссиётларга бой. Шунчаки, биз ишламоқдамиз, мураккаб қарорларни қабул қилаяпмиз, дейиш мумкин эди – президент матбуот котиби айнан шундай деган. Бунинг устига, ҳукумат учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ: ҳазилакам натижами – аҳолининг 85 фоизи бахтли!

Россияликларнинг деярли ярми Медведевнинг истеъфоси тарафдори