АҚШнинг ҳаракатлари Корея яриморолидаги вазиятни ядровий уруш ёқасига қўймоқда, деб айтилди Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий ваколатхонасида.  

"Ҳаммага маълумки, АҚШ Корея яриморолидаги вазиятни ядровий уруш ёқасига олиб бормоқда", деб айтилди хабарда. 

Шу билан бирга ҳужжатда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти томондан ҳудудда кучларнинг жойлаштирилиши "ҳеч қачон Шимолий Кореяни қўрқита олмаслиги" таъкидланди.