2017 йил 21-27 апрель кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида 32 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. Булар 3та босқинчилик, 1та талончилик, 16та ўғирлик, 2та безорилик, 9та фирибгарлик, 1та қасддан баданга ўртача тан жароҳати етказиш жиноятларини ташкил этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди. 

Шунингдек, ой бошидан 155 нафар ҳамда ҳафта давомида 43 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Фуқаролар томонидан паспорт қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида ўтказилган “паспорт-виза” тадбири давомида 2472 нафар фуқаролар вақтинчалик рўйхатга туриш қоидаларини бузганлиги, 186 нафар уй эгалари ноқонуний яшаш учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, барчасига нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.