АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни Оқ уйда Американинг энг яхши ўқитувчиларини қабул қилди. Овал кабинетда мамлакатнинг барча штатлари ва ҳудудларида "Йил ўқитувчиси" номига сазовор бўлган 55 киши тўпланди.

Илк марта АҚШда "Йил ўқитувчиси" номига давлат ўқув муассасаси эмас, мустақил ўрта таълим муассасаси ўқитувчиси муносиб кўрилди. Дорчестерлик (Массачусетс штати) ижтимоий фанлар ва тарих ўқитувчиси Сидни Чейфи мана шундай юксак мукофотга сазовор бўлди. Трамп олқишлар остида уни ишдаги муваффақиятлари билан қутлаб, эсдалик нишони топширди ва барча меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдирди. 

АҚШнинг "Йил ўқитувчиси" таржимаи ҳолида диққатга сазовор жиҳат мавжуд. У 9-синфдаги машғулотларни доим бир вазифа билан бошлар экан. У ўқувчиларга "Американи Христофор Колумб очгани" тўғрисидаги таъкидни қўллаб-қувватлашадими ёки йўқ ҳамда у ҳақиқатдан қаҳрамон бўлишга лойиқми" - ўйлаб кўришни таклиф қилади.