Жигар - инсон организмидаги фильтр, шу боис бу органнинг яхши ишлашига ёрдам бериш учун тўғри озиқланиш керак. "Ортодокс" тиббий портали жигар учун фойдали маҳсулотлар номини маълум қилди.

Сули ёрмаси катта миқдордаги целлюлоза мавжудлиги боис жигар учун мукаммал маҳсулот ҳисобланади. Олимларнинг сўзларига кўра, брокколи ҳам жигар учун жуда фойдали бўлиб, ҳатто ҳужайраларни саратондан ҳимоялар экан.

Кўк чой таркибидаги катехинлар туфайли жуда фойдали маҳсулотдир. Имкон қадар кўпроқ сув ичиш керак, бодом ҳақида унутмаслик ва вақти-вақти билан қаҳва ичиб туриш керак.

Жигарнинг энг асосий душмани эса - ёғли таомлар, ширинликлар ва албатта, спиртли ичимликлар. Шунингдек қадоқланган чипслар ва қотирилган нонларни ҳам камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.