АҚШнинг Ньюпорт шаҳри (Орегон штати) полицияси фуқаролардан бири дарахтда "панжаларида автомат ушлаган" мушук ўтирганини маълум қилгандан кейин бу "қуролланган" мушукни қўлга олгани отланган.   

Полиция бу хабар мантиқсиз туюлса-да, бироқ воқеа жойига етиб келган. Маълум бўлишича, "автомат" оддий шох бўлиб чиққан. 

"Бугун эрталаб қуролланган мушук ҳақида тушган хабар асоссиз бўлиб чиқди. Хизмат итимиз мушукни текширган ва мушук оддий шох ушлаб олгани аниқланган. Мушукка янглиш тарзда автомат деб қабул қилинган нарса билан суратга тушгани учун оғзаки огоҳлантириш берилди", деб ҳазил аралаш маълум қилинган полиция хабарида.