АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Хитой АҚШнинг Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириш борасидаги мақсадига қўшилишини айтди.  

"Биз Шимолий Кореяда тузум ўзгартирилишига эришмоқчи эмасмиз. Биз унинг инқирозини истамаяпмиз. Биз Шимолий Корея ва Жанубий Корея бирлашишини тезлаштириш учун баҳона изламаяпмиз. Биз Хитой эришмоқчи бўлган нарса – Корея яриморолининг тўлиқ ядровий қуролсизлантирилишини истаймиз", деб айтди Тиллерсон Fox News телеканалига берган интервьюсида.

АҚШ Хитойни Шимолий Корея ядровий муаммосини ҳал қилишдаги муҳим давлат деб ҳисоблайди.