Гвардиола vs Моуриньо: Манчестер дербисида ғолиб аниқланмади

Спорт 28 Апрель 2017 3235

Англия Премьер лигасининг 26-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги дерби ўйини бўлиб ўтди. Манчестердаги «Этихад — Сити оф Манчестер» стадионида бўлиб ўтган ўйин нурсиз дуранг 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувнинг катта қисмида «шаҳарликлар» ҳудудий устунликка эга бўлишди, тўпни назорат қилишди. Бироқ, меҳмонлар мудофаасини ёриб ўтишнинг уддасидан чиқа олишмади. «Қизил иблислар» Маруан Феллайни майдондан четлатилганидан сўнг, 10 киши бўлиб қолишди. Феллайни икки дақиқа ичида сариқ ва қизил карточка олишни қойиллатди. Ўйин охирларида икки ярим ой мобайнида илк маротаба майдонга тушган Габриэл Жезус «МЮ» дарвозасини нишонга олди, бироқ ҳакамлар бразилияликнинг ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини қайд этишди. 

Айни вақтда «Сити» 65 очко билан учинчи ўринда бораётган бўлса, «МЮ» 64 очко билан уни таъқиб қилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар