Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари департаменти раҳбари Гуй Цунюннинг маълум қилишича, Оқ уйнинг Доналд Трамп президентлиги 100 куни якунлари бўйича хабари – бу Америка томони фикри ҳамда у Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бу Америка томони фикри», - дея таъкидлаб ўтган дипломат.

Унинг қайд этишича, Россия ва Хитой муносабати «икки томонлама шериклик ва ўзаро ҳаракатларга асосланган».

Цунюннинг қўшимча қилишича, икки давлат муносабатларида ҳамкорлик учун жуда жиддий салоҳият бор.

«Халқаро вазият қандай томонга ўзгармасин, бизнинг ривожланиш ва икки томонлама шериклик ҳамда стратегик ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича сиёсатимиз ўзгармайди», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Аввалроқ Оқ уй Дональд Трамп маъмуриятининг биринчи юз куни якунларини сарҳисоб қилгани ҳақида хабар бергандик.