Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов Шимолий Кореяга давлатни ядро қуролисиз ривожлантириш масаласида Қозоғистондан ўрнак олишни маслаҳат қилди. 

"Биз ихтилофнинг тинч ҳал қилинишига чорлаб келамиз. Қозоғистон ҳанузгача совуқ урушнинг вайронкор мероси билан курашишга мажбур, бизнинг давлат ядровий синовлар учун 2-рақамли энг йирик майдон бўлган. Унинг ёпилиши, йирик миқдордаги ядровий қуролнинг йўқ қилиниши давлатимизнинг катта ютуғидир", деб айтди Абдрахманов.

Абдрахманов Қозоғистон давлат ядровий қуролсиз ҳам ажойиб тарзда ривожлана олишига аъло даражада мисол бўла олишига ишончи комиллигини айтди.

"Бизнинг ноядровий мақомимиз ноядровий ривожланиш ягона тўғри ва имкони бор йўл эканлигига ишончли мисолдир. Биз Шимолий Кореяни ҳам шундай танловни амалга оширишга чорлаймиз", деб қўшимча қилди вазир. 

Айни вақтда Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея ядровий дастури ривожланишига бағишланган йиғилиши ўтмоқда.