Македонияда намойишчилар "Ягона Македония учун" акцияси давомида мамлакат парламентига спикер этиб этник албан Талъат Жафарий сайлангандан кейин парламент биносига бостириб кириб, мухолифат етакчиси Зоран Заев ва бир неча депутатларни калтаклашди. Бу ҳақда Македония телевидениеси хабар бермоқда.  

Македония парламенти депутатлари аввалроқ Жафарийни кўпчилик овоз билан спикер қилиб сайлашганди. Жафарий албан озчилигининг ДУИ партиясини билдиради. Овоз бериш натижалари "Ягона Македония учун" ҳаракати фаоллари парламент биносига кириб, мухолиф Македония социал-демократик иттифоқи (МСДИ) депутатларига ҳужум қилишгандан кейин оммавий ошкор қилинди.

@rs_sputnik

"МСДИ етакчиси Зоран Заев ва депутат Дамьян Манчевски яна икки партиядошлари билан парламентда жароҳат олдилар. Намойишчилар йиғилишлар залига кириб, депутатларга нарсалар улоқтира бошлашган ва уларни дўппослашган", деб хабар берган "Телма" телеканали.

@ryamauti

Бундан аввал Заев мамлакат президенти Георге Ивановга янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилишига мандат бериш талаб қилинган, кўпчилик депутатлар томондан имзоланган ҳужжатни топширган. Президент бу талабни рад этган ва у давлатнинг унитар характери ва суверенитетини хавф остига қўйишини ва албан озчилиги манфаатлари йўлида конституцияга ўзгартиришлар қилиниши кераклигини англатишини айтган.

@rs_sputnik