Македония президенти юзага келган тарангликни бартараф қилиш мақсадида мамлакат сиёсий кучларини мулоқотга чорлади. Зиддиятнинг юзага келишига асли келиб чиқиши албаниялик бўлган Талъат Жаъфарийнинг мамлакат парламенти спикери этиб тайинланиши сабаб бўлди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Давлат раҳбарининг баёноти пойтахт Скопьеда рўй берган тартибсизликлар фонида жаранглади. Гап шундаки, намойишчилар гуруҳи олий қонунчилик органи биносига бостириб кирган. Жабрланганлар орасида парламент депутатлари ҳам бор.

Президент аҳолини тинчлик сақлашга чақирар экан, бу вазиятдан Македониянинг душманлари фойдаланиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди. "Ёлғон хабарларга ишониш керак эмас. Бундай провакациялар ва фуқаролар кайфиятини бошқаришга уринувчиларга қарши чиқиш муҳим. Сизларни кескинликни камайтириш, зўравонликнинг олдини олиш, қонунчиликни ҳурмат қилишга чақираман", - деди Иванов.

У Македониянинг муаммоларини ташқаридан биров келиб ҳал қилмаслигини таъкидлади.