Англия Премьер лигасининг 26-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги дерби ўйини бўлиб ўтди. Манчестердаги «Этихад — Сити оф Манчестер» стадионида бўлиб ўтган ўйин нурсиз дуранг 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувнинг катта қисмида «шаҳарликлар» ҳудудий устунликка эга бўлишди, тўпни назорат қилишди. Бироқ, меҳмонлар мудофаасини ёриб ўтишнинг уддасидан чиқа олишмади. «Қизил иблислар» Маруан Феллайни майдондан четлатилганидан сўнг, 10 киши бўлиб қолишди. Феллайни икки дақиқа ичида сариқ ва қизил карточка олишни қойиллатди. Ўйин охирларида икки ярим ой мобайнида илк маротаба майдонга тушган Габриэл Жезус «МЮ» дарвозасини нишонга олди, бироқ ҳакамлар бразилияликнинг ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини қайд этишди. 

Айни вақтда «Сити» 65 очко билан тўртинчи ўринда бораётган бўлса, «МЮ» 64 очко билан уни таъқиб қилмоқда.

АПЛ, 26-турнинг қолдирилган ўйини
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед - 0:0 
27 апрель, «Этиҳад Стэдиум» 
Манчестер Сити – Браво (Кабальеро, 79), Компани, Коларов, Сабалета, Отаменди, Фернандиньо, Туре, Стерлинг (Габриэл Жезус, 86), де Брюйне, Сане (Навас, 80), Агуэро.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Байи, Дармиан, Блинд, Эррера, Кэррик, Феллайни, Мхитарян (Фосу-Менса, 86), Марсиал (Лингард, 80), Рэшфорд (Янг 90).
Огоҳлантиришлар: Феллайни (83), Габриэл Жезус (90).
Четлатиш: Феллайни (84).