Германия канцлери Ангела Меркель Франциянинг собиқ молия вазири, Франция президенти лавозими учун икки номзоддан бири Эммануэль Макрон сайловларда ғолиб бўлса, кучли президент бўлишига ишончи комиллигини айтди. 

"Менда Эммануэль Макрон агар сайланса, кучли президент бўлишига мутлақ шубҳа йўқ", деб айтган канцлер.

Аввалроқ Франция президенти лавозимига яна бир номзод Марин Ле Пен сайловларнинг 1-босқичида Жан-Люк Меланшонга овоз берганларни 2-босқичда Эммануэль Макронга овоз бермасликка чақирганди.