Бугун, 28 апрель куни Олий Лиганинг 8-тури доирасида иккита учрашув ўтказилди. Муборакда «Машъал» «Бунёдкор»ни қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. 83-дақиқада мезбонлар ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Зафар Тўраев ва Муртазоев комбинациясидан сўнг «Бунёдкор» дарвозасини ишғол қилди.

Ушбу ғалаба эвазига «Машъал» ўз очколарини 14тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди, «Бунёдкор» 9 очкоси билан 8-ўринда қолмоқда. Бу Лушчан шогирдларининг кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди.

Турнинг яна бир учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди. «Пахтакор» «Навбаҳор»ни қабул қилган учрашувда мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

88-дақиқада Козакнинг чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпини меҳмонлар ҳимоячиси Комилов ўз дарвозасига киритиб юборди - 1:0.

Энди «Пахтакор» очколари сонини 10тага етказиб олди ва турнир жадвалида «Бунёдкор»ни қувиб ўтди. «Навбаҳор» эса тўртинчи ўринга тушиб қолди (14 очко).

Олий лига, 8-тур
«Машъал» - «Бунёдкор» — 1:0
Гол: Тўраев, 83
«Машъал»: Илёсов, Шойқулов (Камлов, 90+1), Раҳмонов, Абдураимов, Шаймонов, Шодмонов, Бегимқулов, Агалиев, Олимов, Муртазоев (Қўзибоев, 87), Тўраев (Кенжа Тўраев, 84)
«Бунёдкор»: Зуҳуров, Ашурматов, Комилов, Аҳмадалиев, Шукуров, Саноев, Тўхтасинов (Нурматов, 74), Азимов (Эсонқулов, 84), Умиров, Ҳамдамов, Шомуродов

«Пахтакор» - «Навбаҳор» — 1:0
Гол: 1:0 - 88 автогол Комилов
«Пахтакор»: Раимов, Козак, Ораховац, Булят, Авилов, Исматуллаев, Аҳмедов, Искандеров, Андреев, Каримов (Нуруллаев, 76), Ҳакимов (Сергеев, 56).
«Навбаҳор»: Омонов, Комилов, Қиличев, Жабборов, Саидов (Шамсиддинов, 73), Ғофуров, Алиев, Меҳмонов, Станоевич, Турғунбоев (Саматов, 58), Йованович.
Огоҳлантиришлар: Қиличев (48), Булят (90).