27 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда “Мева-сабзавот маҳсулоти экспортини кенгайтириш ва рақобатни ривожлантириш” мавзусида минтақавий форум ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу халқаро тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, хорижий харидорлар учун Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар салоҳиятини очиб бериш ва маҳаллий маҳсулотни экспорт қилиш учун ўзаро алоқаларни ўрнатишдан иборат.

Минтақавий форум жаҳон бозорида маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини ошириш йўли орқали мамлакатда соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришга ёрдам беради.