Чехиянинг Skoda маркаси Европа бозори учун янги йўлтанламас чиқарилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати марканинг YouTube’даги расмий каналида хабар берган.

Автомобиль Karoq деб номланади ҳамда тахминларга кўра, модель қаторида Yeti ўрнини эгаллайди. Машина номи Аляска жанубий соҳилларида яшовчи алутиик халқидан олинган.

Янгилик техник хусусиятлари сир сақланмоқда, бироқ баъзи маълумотларга кўра, машина икки двигатель вариантига эга бўлади: қуввати 120 ва 184 от кучи бўлган. Автомобиль расмий премьераси 18 май куни Стокҳольмда бўлиб ўтади.