Махсус хизматлар олиб борган кузатувлар шуни кўрсатганки, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ақли жойида. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Fox News телеканалига берган интервьюсида айтишича, шимолликлар раҳбари ақл билан қарорлар қабул қила олади.

«Барчаси шуни кўрсатмоқдаки, у биз ўйлагандек тентак эмас. У шафқатсиз бўлиши мумкин, қотил бўлиши мумкин, у турли қабиҳ ишлар содир этган бўлиши мумкин, аммо бизнинг баҳоларимизга кўра у иррационал шахс, у ақлдан мосуво бўлмаган», — дея Тиллерсоннинг сўзларини келтирган The Hill.

Унинг сўзларига кўра, охирги воқеалар ҳам Ким Чен Ин ақл билан иш олиб бораётганини кўрсатмоқда.

Бундан олдинроқ Тиллерсон АҚШ КХДРда тузумни ағдариш ниятида эмаслиги ҳақида гапирганди.