АҚШ президенти Дональд Трамп Reuters агентлиги мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтдики, президентлик иши у кутганидан анча қийинроқ бўлиб чиқди.

«Бўлиб ўтган шунча ишларга қарамасдан мен президентликкача бўлган давримни қўмсаяпман. Мен бу ерда жуда кўп ишлаяпман. Бу ишни осон деб ўйлагандим», — дея тан олган президент.

У соқчилар қуршовида ва доимий кузатув остида ўзини ипак қуртидек ҳис қилаётганини айтиб ўтган.

«Мен машина ҳайдашни ёқтираман. Энди эса мен бу ишни қила олмаяпман», — дея қайд этган давлат раҳбари.