АҚШ президенти маъмурияти Дональд Трампнинг Саудия Арабистони ва Исроилга сафар уюштириши имкониятини ишлаб чиқмоқда. Трампнинг ўзи бу давлатларга майнинг иккинчи ярмида ташриф буюриши мумкинлигини Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ўтган ҳафтада Саудия Арабистони, Миср, Исроил, Катар ва Жибутига сафар уюштирди. Мэттис Ар-Риёдда ўтган матбуот-анжуманида АҚШ президенти Трамп яқин орада Саудия Арабистонига келиши мумкинлигини айтган. Мэттис қирол Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд томондан қабул қилинган. Учрашувда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Наиф ал-Сауд ва мудофаа вазири Одил ал-Жубайр иштирок этган.

Февраль ойида Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Яқин Шарқдаги вазиятни тинчлик билан ҳал қилиш учун "йирикроқ битим"га эришиш истиқболларини муҳокама қилишаётганини маълум қилгандилар. Нетаньяху Трампга Исроилга келишни таклиф қилган. У MSNBC телеканали журналистларига берган интервьюсида Трамп бу таклифга қандай жавоб берганини айтишни истамаган, бироқ Оқ уй раҳбари унинг таклифини қабул қилишини айтган.