Италиянинг Венеция шаҳри ҳукумати махсус қурилмалар ёрдамида ҳар куни ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги шаҳарга кирувчи туристлар сонини ҳисоблаб бориш ниятида. 

Il Gazzettino’нинг хабар беришича, тегишли қарор шаҳар ижро органи – жунта томонидан 27 апрель куни қабул қилинди. Агарда у Италия ҳукумати ва ЮНЕСКО томонидан тасдиқланадиган бўлса, яқин келажакда шаҳардаги қатор стратегик нуқталар автоматик ҳисоблаш қурилмалари билан жиҳозланади. Улардаги маълумот орқали эса қадимий шаҳарга кириб келаётган сайёҳлар сонига чеклов киритилади.

Венецияда яқин орада барча саёҳатчиларга бундай қарор қабул қилинишига нима сабаб бўлганини тушунтириб беришмоқчи.