2017 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказишни ҳам режалаштирган.