Интернетда АҚШнинг ABC News телеканали йўл қўйган хатоси учун кулгига қолди. Гап шундаки, телеканалнинг янгиликлар сони давомида дунё харитасида ёнма-ён турган иккита Янги Зеландия намойиш қилинди. 

Фойдаланувчилар  дарҳол бу ҳолат устидан мутойиба қилишга киришиб кетдилар. Улардан бири "Битта Янги Зеландия ҳар доим камлик қилган" деб ёзган бўлса, бошқаси "бу "дабл-Зеландия" (иккиланган Зеландия) деб ёзган. 

Яна бир фойдаланувчи эса "Бири Янги Зеландия, бошқаси эса Эски Зеландия" деб мутойиба қилган.