АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Яманда “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти қўмондонларидан бири Абдул Аҳмад ал-Алакийни йўқ қилди, дея хабар бермоқда Associated Press Пентагон вакили Жефф Дэвисга асосан.

Дэвиснинг айтишича, террорчи 23 апрель куни йўқ қилинган. Пентагон вакили сўзларига кўра, ал-Алакий ҳужумларни режалаштирган ҳамда қурол-яроғ ва портловчи ускуналарни етказиб беришга кўмаклашган. 

Қўмондон билан бирга “Ал-Қоида”нинг етти нафар жангариси йўқ қилинган.