«Сандерленд» Англия чемпионатини тарк этиши муддатидан олдин аён бўлди. «Қора мушуклар» 35-тур доирасида ўз майдонида «Борнмут»га ютқазди -0:1. Натижада Дэвид Мойес шогирдлари лигада жон сақлаб қолиш имконидан маҳрум бўлди.

«Сандерленд» айни вақтда 21 очко билан охирги ўринда ва жамоа кейинги турларда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар 17-ўриндаги жамоага ета олмайди. Жамоани бу ўрин билан 13 очколик фарқ ажратиб турибди, мавсум якунига қадар эса яна 3 тур қолди.

Сандерленд – Борнмут 0:1
Гол: 0:1 – 88 Кинг.
Сандерленд – Пикфорд, О′Ши, Лав, Манкильо, Коне, Хазри, Ндонг, Пиенар (Ханимен, 55), Борини, Аничебе, Дефо.
Борнмут – Боруц, Фрэнсис, Дэниэлс, Смит, Кук, Кук, Артер, Пью (Муссе, 82), Фрэйзер, Кинг, Афобе (Станислас, 57).
Огоҳлантиришлар: Кук (33), Пиенар (46), Борини (76), Артер (76), Ҳазри (78).