Интернетда Аргентина томондан яратилган "Tronador" ракетасининг учирилгандан кейин фалокатга учрагани видеоси пайдо бўлди. Аргентина ҳукумати ракета ёрдамида орбитага ўзининг сунъий йўлдошларини олиб чиқишни режалаштираётганди. 

Бироқ парвоз вақтида ракета сунъий йўлдош тугул, ҳозирча ўзининг вазнини ҳам кўтара олмаслиги аён бўлди. 

Ракета фалокатга учрагани қайд қилинган видеода у парвозни бошлагандан кейин секин-аста баландликка кўтарилаётгани, бироқ саноқли сониялардан кейин двигателлари ўчиб, ерга қулаганини кўриш мумкин. Натижада бир неча миллиард доллар турадиган кўп тонналик қурилма ерга тушгач портлаб кетган.