Австрия президенти Александр ван дер Беллен исломофобияга (ислом динига салбий муносабатда бўлиш) қарши курашиш учун мамлакатдаги барча аёлларни рўмоллар ўраб олишга чақирди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда. 

"Нафақат мусулмон аёллари, балки барча аёллар рўмол ўрашлари мумкин ва агар ҳақиқий ва бебош исломофобия давом этадиган бўлса, унда биз диний нуқтаи назардан рўмол ўрайдиганлар билан бирдам эканлигимизни кўрсатиш учун барча аёллардан рўмол ўрашларини сўрайдиган кун етиб келади", деб айтди президент мактаблардан бирининг ўқувчилари билан учрашувда.

"Албатта, ҳар бир аёл унга хуш келадиган тарзда кийиниши мумкин – бу ушбу масала бўйича шахсий фикрим", деб қўшимча қилди ван дер Беллен.

Аввалроқ ван дер Беллен кийим кийишда бирор-бир чекловлар киритилишига қарши эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтган. У истисно тариқасида судни мисол қилиб келтирган Унинг фикрича, аёл судьялар ўзининг бетарафлигини шубҳа остига қўймаслик учун дин уқтирадиган кийимларни кийишдан тийилишлари керак. 

Александр ван дер Беллен 2016 йил 4 декабрда Австрия президенти этиб сайланганди.