Бразилияда ҳайдовчи Сан-Жозе-дус-Кампус шаҳри яқинидаги трассани тўсиб олган намойишчиларни машинада уриб кетди. Ушбу воқеанинг видеоси YouTube’да жойлаштирилди.


 
Видеода мамлакатда меҳнат қонунчилиги ислоҳотлари ва пенсия ёшининг оширилишига қарши чиқаётган бир неча намойишчи йўлни тўсиб олиб, машиналарнинг ўтиб кетишига йўл бермаётганини кўриш мумкин.

Шунда ҳайдовчилардан бири оломон орасидан ўтиб кетишга қарор қилиб, одамлар томон аста-секин йўнала бошлаган. Бироқ бир неча киши машина капотига тираниб олиб, унинг ўтиб кетишига тўсқинлик қилган. Шунда ҳайдовчи газ тепкисини кескин босиб, бир неча кишини уриб, уларнинг устидан ўтиб кетган.

ОАВ маълумотларига кўра, оқибатда икки аёл жароҳат олган. Ҳайдовчи полиция томондан қўлга олинган.