Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШни КХДР “қўлига қараб ўйнамаслик” ва мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг “бутун дунёни йўқ қилиб ташлаш” истагини амалга оширишга йўл қўймасликка чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.

Филиппин етакчисининг таъкидлашича, у яқин вақт ичида америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан Корея инқирозини муҳокама қилади, шунингдек уни Пхеньяннинг Вашингтон устидан мазах қилишига "имкон бермасликка" чақиради.

Дутертенинг қайд этишича, Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги босимнинг ортиб бориши ўйинчоқлар ўйнашга ўхшаб кетар экан.

"Йигитча (Ким Чен Ин) шунчаки бутун дунёни йўқ қилиб ташламоқчи, шунинг учун у шундай хурсанд бўлмоқда. У ҳар доим кулади", - дея хулоса қилган Филиппин президенти. 

Аввалроқ Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея ракета учирганидан сўнг қўшма машқларни бошлагани ҳақида хабар бергандик.