Германия молия вазири Вольфганг Шойбленинг фикрича, ЕИ Буюк Британияни уни блокдан чиққанидан сўнг “бепул боқиш” ниятида эмас. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Уларда free lunch бўлмайди, Британия буни билиб қўйиши керак», - дея айтиб ўтган Шойбле Funke Media Group журналистларига берган интервьюсида.

«Биз Британияни кучсизлантириш ниятида эмасмиз, аммо биз шунингдек, қолган Европа ҳам кучсизланишини истамаймиз, - дея аниқлик киритди Шойбле. – Британияда чиқиш жараёнидан сўнг бошқа мамлакатлардан устунлиги бўлиши керак эмас».

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни Германия канцлери Ангела Меркель Лондонни Brexit’дан сўнг ЕИ аъзо давлати сифатида имтиёзлар борасида «хом хаёлларга бормасликка» чақирди.

28 апрель куни эса ВВС журналистлари Тереза Мэй ҳукумати «хорижий давлатлар, жумладан ЕИ аъзоларига нисбатан ҳам санкция киритиш имконини берувчи қонун лойиҳасини тезкорлик билан ишлаб чиқаётгани» ҳақида хабар тарқатди.