Германиянинг Вайль-ам-Райн шаҳрида номаълум кимсалар гуруҳи турк жамоати масжидига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, босқинчилар тунги пайт масжидга ёнувчи аралашмали шиша идишларни улоқтиришган.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, масжид ичида ёнғин чиқишига йўл қўйилмагани сабаб унга катта талофот етмаган.