Хитой ҳукумати жосусликда айбланган ва икки йил давомида ҳибсда сақланган АҚШ фуқароси бўлган аёлни депортация қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Америкалик Сэнди Фан-Жиллис 2015 йилнинг март ойида, Хитойни тарк этиб Макаога йўл олаётган пайтда ҳибсга олинганди. Уни жосуслик учун 3,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этишди.

Фан-Жиллиснинг турмуш ўртоғи маълум қилишича, у Лос-Анжелесга жума куни етиб келган. Фан-Жиллис адвокати иш тафсилотларини ундаги “давлат сирлари” туфайли келтиришдан бош тортди.

Маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати аёлни 1996 йилда мамлакатга икки бора жосуслик миссияси билан келгани ва ФҚБга ишлаганликда айблаган.