Испания ҳарбий кемаси Гибралтарнинг Буюк Британия назоратида бўлган сувларига кирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Мадрид кемаси Гибралтарга киришга Лондондан расмий рухсат сўрамаган.

«Буюк Британия қироллик ҳарбий-денгиз флоти Британия ҳудуди – Гибралтар сувларига ноқонуний кириш ҳаракатини қоралайди», - дея айтиб ўтган Вестминстер вакили.

Аввалроқ Испания Шотландияни референдум масаласида қўллаб қувватлаши хабар қилинганди. Бу Гибралтар билан боғлиқ можаро туфайли юз беради.