Қирғизистонда ер кўчкиси оқибатида одамлар қурбон бўлгани муносабати билан 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди. 

Бу ҳақда Интерфакс республика президенти Алмазбек Атамбоев фармонига асосан хабар берди.

«Фожиа фуқароларимиз ҳаётига зомин бўлди, бу бутун Қирғизистон халқи учун бу оғир йўқотиш. Давлат органлари томонидан жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар жасадини қидириб топиш бўйича қутқарув ишлари ўтказилмоқда, уларнинг яқинларига кўмак бериш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», - дейилади фармонда.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш вилояти жанубида юз берган кучли тупроқ кўчкиси оқибатида 24 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик

Қирғизистондаги кучли кўчки оқибатида 24 киши ҳалок бўлди