Қозоғистондаги АЁҚШлардан бирида "Газель" юк машинасининг "ўта фаросатли" ҳайдовчиси ёнилғи қуйиш вақтида ўзининг машинаси бензобакини ёндиргич ёрдамида ёритмоқчи бўлди. Бунинг оқибатида унинг қўлидаги ёқилғи қуйиш шлангаси бир ондаёқ аланга олди. Ҳайдовчи уни четга улоқтириши оқибатида ёнғин ён-атрофдаги машиналарга ҳам ўтган.  

Кўринишича, эркак дизель ёқилғиси қуяётган бўлган ва шу сабабли ёнғинни катта талофатларсиз ўчиришга муваффақ бўлинган. 

АЁҚШдаги фавқулодда ўт ўчириш тизимининг ўз вақтида ишлаши ҳисобига эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Таъкидланишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.