Франциянинг "Миллий фронт" партияси ва "Уйғон, Франция" ҳаракати сайловолди иттифоқини шакллантиришга қарор қилди. Бу ҳақда уларнинг етакчилари Марин Ле Пен ва Николя Дюпон-Эньян 29 апрелда ўтган матбуот-анжуманда маълум қилишди.  

"Биз катта республиканча ва ватанпарварлик альянсини тузмоқдамиз. Биз ўзимизнинг ҳукумат дастуримизни биргаликда ҳимоя қиламиз", деб маълум қилди Франция президенти лавозимига номзод Ле Пен.

Ле Пеннинг айтишича, агар у президент бўлса, Дюпон-Эньянни бош вазир этиб тайинлайди.  

Ўз навбатида Дюпон-Эньян кейинги 5 йил давомида мамлакатнинг аввалги йўналиш бўйича кетмаслиги учун французларга сайловларнинг 2-босқичида кимга овоз беришни яхшилаб ўйлаб кўришларини тавсия қилди. "Коалиция тузишимизда биз учун Франция манфаатлари ўз манфаатларимиздан муҳимроқдир", деб айтди Дюпон-Эньян.

Сайловларнинг 23 апрелда ўтган 1-босқичида Дюпон-Эньян номзодини 4,7 фоиз сайловчилар, Ле Пен номзодини эса 21,3 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлашганди. 

7 майдаги сайловларда Марин Ле Пен ва Эммануэль Макрон учрашадилар.