Мьянма шарқида автобуснинг дарага қулаши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, 20 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги полицияга асосан хабар берди.

Мьявади шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда жума куни содир бўлган ҳодиса пайтида автобус ичида 40 нафар йўловчи бўлган, дея таъкидлайди агентлик.

"Ўн тўққиз киши ҳалок бўлди, яна 21 инсон жароҳат олди...", - дея хабар берган ЙТҲ юз берган Карен штати полиция бошлиғи Кий Лин.

Полициянинг фикрича, ҳайдовчи тормозлардаги носозлик туфайли бошқарувни йўқотган. Жабрланганлар яқин орадаги касалхоналарга олиб кетилди.