АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама Дональд Трамп инаугурацияси вақтида нима учун "норози" қиёфада бўлганига тушунтириш берди. Унинг айтишича, у шу тариқа ўзини йиғлаб юборишдан аранг тийиб турган. Мишель бу ҳақда Орландодаги Америка архитектура институтидаги нутқида сўзлаб берди, деб хабар бермоқда The Independent нашри.

"Мен кўзларимда ёш айланишини истамадим, йўқса одамлар мени янги президент сабабли йиғламоқда, деб ўйлашган бўларди", деб тушунтириш берди ўша вақтдаги ҳолатига Мишель. 

Мишелнинг айтишича, унда бундай ҳис-туйғулар пайдо бўлишига Оқ уйни тарк этиш ўйи сабаб бўлган. Шу билан бирга, унинг айтишича, Оқ уйда ўтказилган йиллар осонларидан бири бўлмади ва у ўз фарзандларига яна буни такрор бошларидан ўтказишларини раво кўрмаган бўларди.  

"Мен фарзандларимдан буни яна такрорлашларини сўрамаган бўлардим", деб тан олди Мишель.

Мишелнинг айтишича, ҳозир унинг оиласи тунги пайт деразаларни очиш ёки шунчаки бирор жойга кўп сонли ҳамроҳларсиз бора олиш имкониятидан завқланмоқда.