Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бахтсиз воқеа қурбони бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, кеча, 28 апрель куни Петербургнинг Грибоедов канали бўйлаб жойлашган 18-уй ҳовлисида эркак кишининг жасади топилган. Ўзбекистондан келган мигрант таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бинонинг 5-қаватидан қулаб, зиналар устига тушган.

Жасад кўздан кечирилганда унинг ёнидан Ўзбекистон паспорти, ишлаш учун патент ва битта қурилиш компанияси билан тузилган шартнома чиққан. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.