Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари биргаликда «Caspian Food» МЧҲга (масъулияти чекланган ҳамкорлик) ташриф буюришди. Бу ерда давлат раҳбарлари узумчилик ва виночилик билан шуғулланувчи корхона фаолияти билан яқиндан танишишди.

Мазкур ташриф давомида икки давлат президенти узум қабул қилиш технологияси, ферментация жараёни билан танишишди, шунингдек, дистилляция ва маҳсулотлар тўлдириш цехида ҳам бўлишди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев узум ва ёнғоқлар экилган майдонига ҳам ташриф буюришди.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташрифи давомида Жанубий Қозоғистон вилоятида Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон раҳбарининг Қозоғистонга март ойидаги ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.