Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ва парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилган.